Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманида 120 нафардан зиёд сувчи-мироблар муносиб рағбатлантирилди

×

 2023-06-26 22:06:00    140

PDF yuklash
Chop etish


Сув нафақат тириклик манбаи, балки ҳаётнинг энг улуғ мўжизасидир. Халқимизнинг ризқу-рўзи, экин ва меваларни етиштириш, ўсимлик ҳаётида эса сувнинг ўрни, сувчи-миробларнинг машаққатли меҳнати аҳамияти беқиёс.

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманидаги ирригация, насос станциялари ва махсус хизмат бўлимларида фаолият кўрсатиб келаётган 120 нафардан зиёд сувчи ва мироблар, соҳа фидоийлари муносиб рағбатлантирилди.

Шу муносабат билан Сўх дарёси сув тақсимлаш “Сариқўрғон” бош иншоотида ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов иштирок этиб, сувчиларни яқинлашиб келаётган муборак айём билан самимий қутлади. 

Туман раҳбари элимиз ризқи-рўзи бўлган барча зарурий экинларни мўл-кўл ҳосили ортида сувчи-миробларнинг машаққатли меҳнатлари алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этиб, соҳанинг барча ходимларига мустаҳкам соғлик, келгуси ишларида омад ва оилаларига фаровонлик тилади. 

Тизимда туну кун хизмат қилаётган 120 нафардан зиёд соҳа заҳматкашларига шу куни сектор раҳбарлари ва "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери мутасаддилари томонидан ҳайитлик совғалари улашилди.