Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 160 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми: Ўзбекистон туманида турли соҳаларда узоқ йил самарали меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда

×

 2023-06-26 22:02:35    79

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз учун эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити эшик қоқиб турибти. Ушбу айём кунларида элу юртимизнинг беназир анъаналари, юксак фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади.

Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайити арафасида, айниқса, кекса ва фахрийларга меҳр-оқибат, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон туманида ҳам турли ташкилот ва муассасаларда узоқ йил самарали меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар кўп йиллар туман ҳокимлигида турли вазифа ва лавозимларда ишлаб, эл-юрт равнақига ҳисса қўшган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари хонадонларига йўқлов уюштирди. 

Дилдан суҳбатларда туман раҳбари фахрий устозларни байрам билан қутлаб, уларга ўзининг самимий тилаклари ва миннатдорлигини изҳор қилди. Самарали меҳнатлари билан юрт истиқболи, оилалар фаровонлиги ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясига салмоқли ҳисса қўшган нуронийларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва ҳайитлик совғалари топширилди.

Муборак айём арафасида ташкилот ва муассасалар мутасаддилари томонидан соҳа фахрийларини, қишлоқ ва маҳаллаларда эса эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олишдек хайрли тадбирлар жойларда давом этмоқда.