Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сўнги 5 ой давомида маҳаллалардаги ўттиздан зиёд трансформатор мукаммал таъмирланди

×

 2023-06-24 18:25:31    105

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасдиқлаган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг феврал ойидан буён “Авғон”, “Фаровон келажак”,“Сочтепа”, “Катта Тагоб”, “Беруний” ва яна бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган қуввати турли русумдаги 30 дан зиёд трансформатор пункти ва улардан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Хусусан, трансформатор пунктларини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.

Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.