Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Дафтар”лар оддий одамларга нима бермоқда: Ўзбекистон туманилик имконияти чекланган косиб йигит субсидия асосида ўзига берилган замонавий дастгоҳ ёрдамида фаолиятини янада ривожлантирмоқчи
2023-06-22 15:20:18 163
Ўзбекистон туманида “Темир” дафтар, “Аёллар ва ёшлар дафтар”лари рўйхатига киритилган эҳтиёжманд фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Катта Тагоблик Азизбек Солижонов имконияти чекланган бўлишига қарамасдан 11 йилдан буён косибчилик билан мустақил шуғулланади. Иродали йигит ҳалол меҳнати билан ҳам эл-юрт корига ярайди, ҳам рўзғори бутлигини таъминлайди. Яшаш хонадонига туташ устахонасида маҳалланинг ёшу-қариси пойабзалларини сифатли таъмирлаб беради. 30 ёшли косибни қишлоқ яқинидаги цемент заводида ишлайдиган маҳалладошлари ҳафтада уч кун заводга ҳам олиб кетишади. Бу ерда ҳам у завод ишчиларига ўз хизматини кўрсатади.
“Темир” дафтар рўйхатига олинган Азизбекнинг мурожаатига кўра, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида унга замонавий косибчилик дастгоҳи субсидия асосида бепул тақдим этилди. Бугун у ушбу дастгоҳ ёрдамида фаолиятини янада ривожлантирмоқчи.
Батафсил: Видео