Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти прокурори ўринбосарининг Ўзбекистон туманида ўтказган сайёр қабулида 15 дан зиёд мурожаат шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди

×

 2023-06-22 15:07:52    158

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита бартараф этиш мақсадида Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Шуҳрат Мустафаев Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Обиджон Собиров ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Қабул давомида 21 нафар фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, 16 та мурожаатни шу куннинг ўзида ижобий ҳал этишга эришилди. 

Хусусан, фуқаро С.Отажонованинг турмуш ўртоғи учун ногиронлиги аравачаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати тадбир давомида қаноатлантирилди.

Шунингдек, фуқаро Д.Эргашеванинг доимий ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожати юзасидан уни туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга қабул қилиниши таъминланди. 

Қўшимча ўрганишни талаб этадиган қолган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.