Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 214 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус самараси: “Шўрқишлоқ” маҳалласининг яна 3 километрдан зиёд ички йўллари янги қиёфа касб этди

×

 2023-06-21 16:47:46    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қиляпти. 

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўз ижобий ечимини топмоқда.

“Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. Бу эса маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди.

Маҳалла фаолларининг айни мақсад йўлида илгари сурилган ташаббуси 3 минг 445 та овоз тўплади. Президентимиз қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада эса лойиҳа доирасида маҳалладаги 6 та кўча бўйлаб 3 минг метрдан зиёд ички йўллар асфальтланди. 

Шунингдек, айни кунларда маҳалланинг яна 2 минг 800 метр ички йўллари давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида таъмирланиб, асфальтланмоқда. Мухтасар айтганда, шўрқишлоқликлар жорий йилнинг шу кунига қадар ўз маҳаллаларидаги қарийб олти минг метрли янги йўллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.