Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Болалар учун алимент: уларнинг ҳуқуқларини қандай таъминлаш керак?
2023-06-20 18:36:40 150
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими томонидан тақдим этилган вояга етмаганни ижтимоий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд жараёни якунидан сўнг МИБ Ўзбекистон туман бўлимининг иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ижро хужжатлари бўлган фуқаролар билан “Алимент олувчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўллари ҳамда алиментга оид қонунчилик ва амалиёт” тўғрисида маъруза сухбатлари ўтказилди.
Шунингдек, қатнашувчиларга бу борадаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, қарздорлик тўланмаган тақдирда тайинланиши лозим бўлган жазо турлари, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш юзасидан тушунча бериб, ушбу жазодан мақсад ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборатлиги, саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланиши, агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилишини, ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланишини, вояга етмаганни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жазо санкциясига ушбу турдаги жазо чораси қўшилганлиги ва шу каби қонунчиликдаги алимент олувчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда алиментга оид қонунчилик тўғрисида тушунчалар берилди.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси