Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ИИБ: Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш – жамиятни ва келажакни асраш демакдир
2023-06-19 19:17:14 137
Шарқ қадриятларида оила қадим-қадимдан муқаддас Ватан, унинг гултожи эса бевосита аёл ҳисобланган. Аёл-бир пайтнинг ўзида ҳам оилани, ҳам жамиятни бирлаштирувчи мўътабар онамиз, меҳридарё опа-сингилларимиз, мунис қизларимиз. Бир сўз билан айтганда, аёл – миллатни тарбиялайди. Таассуфки, бугунги кунда орамизда миллат тарбиячиларига паст назар билан қаровчи, уларга ҳам маънан, ҳам жисмонан зўравонлик ва тазйиқ ўтказувчи фуқароларнинг борлиги ачинарли ҳол. Ҳукуматимиз томонидан мана шундай кўнгилсиз ҳолатларга барҳам бериш, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бир қатор ҳуқуқий асослар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарорида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган бўлиб, Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлимида ҳуқуқбузарлик профилактикасида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган ҳолда, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини, шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга профилактика (катта) инспекторлари томонидан “Ҳимоя ордери” бериб борилиши йўлга қўйилган.
Хусусан, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Саидахон Толипова томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти жойларда кенг аҳоли қатлами орасида мунтазам равишда тарғибот қилиб борилмоқда.
Катта инспектор Саидахон Толипова томонидан мутасадди муассаса масъуллари билан ҳамкорликда туманда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича доимий профилактик тадбирлар, семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.