Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби қандай? Субсидия учун топширилган аризаларга солиқ органлари томонидан балл бериш қандай амалга оширилади?
2023-06-15 10:03:35 148
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Ушбу низомда масъул ташкилотлар, хусусан, солиқ органлари томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби кўзда тутилган
Солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг даромадларини аниқлайди.
Бугунги кунда ариза топширган фуқароларнинг даромадлари subsidiya.idm.uz платформаси орқали автоматик шаклланади.
Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЕКМ) асосида энг юқори 10 баллгача баҳоланади. Айни пайтда МҲТЕКМ – 980 минг сўм.
Мисол учун, вилоятимизда даромади МҲТЕКМнинг 2,7 дан 7,0 бараваригача бўлган фуқароларга 10 балл берилади. Яъни, 980 000*2,7 = 2 646 000 сўм, шу суммани ариза берувчининг охирги ишлаган 12 ойга (йиллик) кўпайтирадиган бўлсак – 31 752 000 сўм, 7,0 баравари эса 980 000*7,0=6 860 000 сўм (йиллик – 82 320 000 сўм). Демак, ўртача йиллик даромади 31 млн 752 минг сўмдан 82 млн 320 минг сўмгача даромадга эга бўлган фуқароларга солиқ органлари томонидан 10 балл берилади.
Шунингдек, даромад миқдорига қараб, 6 ёки 2 балл ҳам берилиши, меъёрларга тўғри келмаган тақдирда эса умуман балл берилмаслиги мумкин. Солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, агар ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу белгиланган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси