Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-06-14 22:04:58    139

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Нурсух бетон канали” орқали фермер хўжаликлари дала майдонларини суғориш тақсимотига оид видеолавҳа тарқалган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ирригация бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон туманида жойлашган “Нурсух бетон канали” орқали Сўх дарёсидан олинадиган сув тумандаги “Ўқчи”, “Ғаниобод”, “А.Ниёзов” ва “Ғафур Ғулом” ММТПларида жойлашган турли йўналишдаги фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларида фойдаланишга хизмат қилади. Хусусан, мазкур канал орқали айни қайд этилган ҳудудлардаги 7970 гектар экин майдонлари суғорилади. 

Сўх дарёси қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан оқиб келиб, куз-қиш ва баҳор мавсумида табиий сув тақчиллиги кузатилади. Ёз ойларига келиб эса, об-ҳавонинг кўтарилиши ҳисобига дарёнинг сатҳи кўтарилиб, фойдаланувчиларни сув билан таъминлаш имконияти яратилади. Сув тақчиллиги пайтларида эса, Ўзбекистон туманидаги айни дарёга боғлиқ суғориладиган экин майдонлари сув навбати-"аврон" усулида суғорилади. 

Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеолавҳада қайд этилган ҳолат бўйича ҳам, жорий йилнинг 12 июнь куни “Нурсух бетон канали”даги сув ҳудудларнинг лимитига асосланиб тақсимот қилинган. Шундай бўлсада, “А.Ниёзов” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўз экин майдонлари ўта даражада чанқаганлиги инобатга олиниб ҳамда экиннинг нес-нобуд бўлиши олдини олиш мақсадида ўрнатилган тақсимотдан ортиқча сув “1-тармоқ каналига” йўналтирилган. Ушбу ҳолат тегишли мутасаддилар назоратида туман Ирригация бўлими мутахассислари томонидан қисқа фурсатда бартараф этилиб, “Ғаниобод” ҳамда “А.Ниёзов” ММТП ҳудудларига белгиланган лимитлар асосида сувлар йўналтирилиб берилган ва ҳолат қатъий назоратга олинган. 

Айни кунларда ҳар икки ҳудудга ҳам Сўх дарёси суви етарли миқдорда етказиб берилиб, фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасидаги сув тақсимоти ҳам назоратга олинган.