Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Таъмирлаш ишлари сабабли эртага туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
2023-06-14 19:23:55 139
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг тегишли хабарномасига асосан, эртага 2023 йил 15 июн куни 35/10 кВли “Хотамтой” нимстанциясининг Т-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу боисдан, мазкур нимстанциядан таъминланувчи 10 кВли "ТП-400", "Давлатботир" ҳамда истеъмолчи тасарруфида бўлган “Умид” хаво узатмалари орқали электр энергиясини етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Айни узатмалар орқали электр энергияси билан таъминланадиган Давлатботир, Нурли Келажак, Қораёзбобо хамда Хотамтой маҳаллаларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида эртага, 15 июн куни соат 09:00 дан 17:00 гача вақтинчалик узилиш бўлиши кузатилади.
Ҳурматли истеъмолчилар! Юқорида кўрсатилган вақт давомида зарур эҳтиёт чораларини кўришингиз лозимлигини эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси
Мурожаат учун телефон:☎️ (95) 402–13–52, (73) 539-16-03