Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Инфратузилмаси оғир деб ҳисобланган “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 5,1 миллиард сўмлик ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилади

×

 2023-06-12 19:32:54    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардан бири, “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли дастур асосида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари бажарилади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, ҳудуд аҳли билан учрашувда ана шу хайрли тадбирлар лойиҳаси билан таништирди. 

Тасдиқланган дастур ва манзилли лойиҳага кўра яқин муддатларда бошланадиган амалий тадбирлар доирасида маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона янги трансформатор ўрнатиш ва 3,7 км электр тармоғини тортиш, ҳудуддаги 5 минг метр ички йўлларни асфальтлаш ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 3 минг метр тармоқ тортиш ишларини бажариш белгиланган. Бунинг учун давлат бюджетидан жами 5,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 

Учрашув давомида туман раҳбари томонидан дахлдор мутасаддиларга лойиҳа асосида белгиланган вазифаларни аниқ, ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш топшрилди. Маҳалла фаолларига эса мавжуд вазиятни одилона баҳолаб, фуқаролар билан ўзаро кенгашган ҳолда ободлик тадбирларини энг мақбул кўчалар кесимида бажариш таклифини ишлаб чиқиш тавсия этилди. 

Шунингдек, маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳам келгусида “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар асосида баҳамжиҳатликда ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланиб, уларни ижроси келишиб олинди.