Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган яна 67 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди
2023-06-09 16:32:41 141
Ўзбекистон туманида хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалалари “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”ни юритиш орқали тизимли ҳал этиб борилмоқда.
Хусусан, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар ва бандлиги таъминланмаган ёшларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва ташаббуси асосида мазкур дафтарлар рўйхатига киритилган навбатдаги 67 нафар аёл-қизлар ва ёшларга зарурий меҳнат анжомлари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида Фотимахон Маткаримова “Аёллар дафтари”га киритилган. 3 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси Фотимахоннинг ўз хонадонида йўлга қўйган тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун тикув машинаси олишда кўмак кўрсатиш юзасидан мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Унга туман ҳокимлиги ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими вакиллари томонидан замонавий тикув машинаси беғараз тақдим этилди.
Шу куни Фотимахон каби 59 нафар хотин-қизларга турли русумдаги замонавий тикув машиналари, 8 нафар ёшларга эса мотокультиватор, инкубатор, компрессор, дори сепиш ва пайвандлаш ускуналари каби зарурий меҳнат анжомлари етказиб берилди.
Айнан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва ташаббуслари билан ҳам "Аёллар ва ёшлар дафтари”га киритилган ҳамюртларимизга шу тарзда манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар туманда давом этмоқда.