Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент қарори ижроси доирасида “Яккатут” маҳалласининг ҳам 2 минг 300 метрдан зиёд ички йўллари равонлашди
2023-06-09 10:29:51 147
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар давлатимиз раҳбари ва ҳукумат қарорлари, манзилли дастурлар асосида тизимли ҳал этиб борилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида кўплаб маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ҳал этилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда ҳамда ҳудудлар кўркам қиёфа касб этмоқда.
Шу жумладан, айни қарор асосида “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 минг 300 метрдан зиёд ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди.