Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларнинг таъмирталаб ички кўчаларига яна 12 километрдан зиёд масофада шағал ётқизилмоқда
2023-06-08 20:08:49 137
Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса аҳолига қулайлик яратиш тадбирлари давом этмоқда. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан айни кунларда тумандаги Қудаш ва Қудашобод каби маҳалла фуқаролар йиғинларида ана шундай шағаллаштириш ишлари бажарилган бўлса, айни тадбирлар Зинаша маҳалласида ҳам давом этмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Зинаша маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланган мазкур жараён билан яқиндан танишди. Бевосита ўрганишлар жараёнида ҳудуд аҳли билан суҳбатда бўлиб, мурожаатлар асосида мутасаддиларга ички йўлларни таъмирлашга оид қўшимча топшириқлар берилди.