Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтмоқда
2023-06-06 13:07:19 127
Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғими жадал суръатда давом этмоқда. Туман ғаллакорлари барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширгани бугун ўз натижасини бермоқда.
Бу йил туманда 5 минг 700 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилиб, мўл ҳосил тўплади. Айни кунларда далаларда пишиб етилган дон 20 дан зиёд замонавий комбайн ёрдамида ўриб-йиғиб олинмоқда.
Ғаллани исроф қилмай йиғиштириб олиш учун 20 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, комбайнчи ва бошқа ишчиларга барча шароитлар яратилган. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 14 минг 800 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.
Тумандаги “Азизжон юксалиш” фермер хўжалигининг 38 гектар майдонида ғалланинг “Первица” нави етиштирилди. Хўжалик раҳбари Азизжон Бегматовнинг айтишича, дашт ерлари бўлишига қарамасдан, ҳосил чўғи баланд ва бу шартнома режаси ортиғи билан бажарилишидан далолат бермоқда. Фермернинг таъкидлашича, мавсум давомида 250 тоннадан зиёд ялпи ҳосил кўтармоқчи. Шунингдек, хўжаликнинг 24 гектар ер майдонида ғўза ҳам баравж ўсмоқда. Узоқни кўзлаган фермер сув билан боғлиқ мураккаб ҳолатларни олдини олиш мақсадида, 26 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар тизимини ҳам йўлга қўйиб, ундан унумли фойдаланишни бошлаган.