Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Меҳрга йўғрилган кун!
2023-06-05 15:40:50 126
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун ҳар йили энг беғубор ва қувончли байрам сифатида кенг нишонланади.
Болалар бизнинг нурли келажагимиз, эзгу ишларимиз ва ҳаётимиз давомчилари, истиқболимиз эгаларидир!
Улар билан ҳаётимиз обод, кунглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам aарзандларимиз бахтли бўлишлари учун барча бойликларимизу эътиборни беришга тайёрмиз!
Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила ва ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчига айланган.
Юртимизда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида бугунги болалар кунини дилларда қувонч билан нишонламоқда.
Бунга яққол мисол тариқасида Бюронининг Ўзбекистон туман бўлими томонидан бугунги кун муносабати билан алимент олувчи оналарнинг вояга етмаган фарзандларидан холларидан хабар олиб, азиз болажонларга совғалар берилиши ва уларни кўнгилларини шод этдишларида намоён бўлди.
Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими