Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2023-06-03 18:53:11 186
Ўзбекистон туман прокуратураси томонидан туманнинг 2-секторга қарашли “Кўл элаш” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари” ҳамда “Қизил тоифа”га киритилган ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Туманда “Қизил тоифа”га жами 1 755 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 395 нафари 2-сектор ҳудудида истиқомат қилади ва туман прокурорига 90 нафар ёшлар бириктирилган.
“Прокурор ва ёшлар учрашуви” доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, “Мономарказ” томонидан касбга ўқитиш, АТ Халқ банки томонидан имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида семинар, “Соffeе break” ҳамда ёшларни китобхонликка жалб этиш доирасида китобхонлик кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбир давомида, туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, нотинч оила фарзандлари, пробация назоратидаги ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди.
“Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида тумандаги 14 та бюджет ва 10 та хусусий корхона ҳамда ташкилотлар 112 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Меҳнат ярмаркаси давомида, 8 нафар, шундан, 3 нафар ёшлар доимий ишга жойлашиш учун ва 7 нафар, шундан 5 нафари “Қизил тоифа”даги ёшлар ва уларнинг оила аъзоларига жамоат ишларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар тақдим этилди.
Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида туман прокурорига бириктирилган “Қизил тоифа”даги ёшларнинг 5 нафарига имтиёзли кредит ва ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 4 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар тақдим этилди.
Учрашув давомида, ёшлар ва уларнинг оила аъзоларидан жами 26 та мурожаатлар келиб тушиб уларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилди.
Сектор раҳбарлари иштирокидаги бу каби тадбирлар туманда тизимли давом эттирилмоқда.