Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бахтиёр болалик қувончи
2023-06-01 23:16:02 170
Болалик инсон умрининг энг беғубор, орзу-умидларга тўла жўшқин ва ҳароратли дамдир. Боланинг кулгуси, кўзларидаги қувонч бутун оламни ёритадигандек гўё.
Бугун, 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон туманидаги барча масканларда кичкинтойларга олам-олам қувончлар улашилди.
Айниқса, Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи болажонларнинг шодон кулгуси билан янада файзга тўлди.
Туманимиз аҳли оқшом ва кечки вақтларда ҳам ўз дилбандлари билан байрамни кўтаринки руҳда нишонлашди.
Истироҳат боғида бўлган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев болаларни бугунги шодиёна билан қутлаб, беғубор қалб эгалари билан эсдалик учун суратга тушди.