Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Болаларнинг бегонаси бўлмайди: шифохонада даволанаётган болаларга шодлик улашилди
2023-06-01 23:06:33 139
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тиббиёт бирлашмаси бўлимларида даволанаётган болажонлар ҳамда саломатлик посбонларининг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир ташкилотчилари бугунги байрам билан барча болажонларни қутлаб, бугун юртимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини яна бир бор таъкидлашди.
Байрам муносабати билан болалар учун турли хил кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Бирлашманинг болалар, хирургия каби бўлимларида даволанаётган кичкинтойларга байрам совғалари улашилди.