Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳуқуқий саводликни ошириш йўлидаги учрашув

×

 2023-06-01 09:31:22    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Солиқ инспекцияси биносида инспекция ходимлари, туман прокуратураси ҳамда жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг масъуллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик ҳамда ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири Жахонгир Қосимов мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, мазкур қонун билан хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга оширишида қўллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи, шунингдек болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўювчи ўзгартишлар киритилганлиги, пировардида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш эканлиги тўғрисида тушунтириш берди.

Йиғилиш давомида туман прокуратураси терговчиси Қ.Тошқўзиев қонунга киритилган мазкур ўзгаришлар натижасида хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тотилиши белгиланганлигини таъкидлаб, инсонлар бир-бирини қадрлаши, хурмат қилиши ва чин инсонийлик рухида муносабатга киришиши юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилмаслиги гарови бўлиши хақида тушунтириш берди.

Шухрат Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси