Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 223 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир ташкилот қуёш панелларидан энергия олади

×

 2023-05-30 12:07:39    91

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маданият ва туризм бўлими биноси том қисмига 10 кВт. соат қувватга эга 19 дона қуёш электр панеллари ўрнатилди.

Таъкидланишича, ушбу қуёш панеллари бир йилда 23,250 минг кВт. соат электр энергия манбаи ишлаб чиқариши, йиллик 18,6 миллион сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради.

Айни кунларда туманда ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, айниқса, муқобил энергия турларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.