Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 222 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги тиббиёт муассасаларида муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда

×

 2023-05-27 11:09:12    80

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш борасида Ўзбекистон туманида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ҳусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. 

Шу мақсадда тиббиёт бирлашмасига қарашли олис Комилчўли қишлоғидаги тиббиёт пункти, Бегобод маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти, Кичик Оқмачитдаги 94-оилавий поликлиника ҳамда Нурсухдаги 78-оилавий поликлиника каби саломатлик масканларига қуввати 4 кВт дан кам бўлмаган қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 

Қайд этилишича тиббиёт муассасаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда кенг тадбиқ этиш тадбирлари давом этади. 

Шунингдек, тумандаги аҳоли хонадонлари ҳамда бошқа ташкилотлар бинолари томларига ҳам қуёш панеллари ўрнатилмоқда.