Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Ўзбекистон туманида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилди
2023-05-25 22:23:40 170
Бугун Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Адҳамжон Тилаволдиев Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди.
Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида туман “Баркамол авлод” болалар маркази ҳовлисида ташкилланган қабулда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда турли мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқароларнинг тадбиркорлик ва солиққа оид, бандликка кўмаклашиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, коммунал ҳамда банк кредити олиш каби масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Аҳоли вакиллари билан мулоқот давомида кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ечим топган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Хусусан, шу куни мурожаатлар асосида 2 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, 4 нафар фуқарога ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва банк кредити асосида электромотороллер, бандликка кўмаклашишда амалий ёрдам сўраган 2 нафар мурожаатчига электропеч тақдим этилиб, ижтимоий кўмак сифатида 5 та оилага зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, “Ўқчи туман” маҳалласининг таъмирталаб 100 метр ички йўлини созлаш учун етарли шағал етказиб берилди.