Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалла ислоҳотлар маркази бўлиши керак
2023-05-24 10:57:38 143
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, ташаббускорликни ошириш юзасидан белгиланган устивор вазифалар ижросига бағишланган амалий семинар учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигида ташкилланган учрашувда Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинар давомида кун тартибидаги масалалар борасида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлиги, келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар батафсил муҳокама қилинди.
Маҳаллаларда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, бандликни таъминлаш, ижтимоий аҳволи оғир ҳудудлар ҳолатини яхшилаш, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, ташаббускорликни ошириш ҳамда тизимда коррупция ҳолатларини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизим амалиётида маҳалладаги бешликнинг вазифа ва мажбуриятлари ижроси таҳлил қилинди.
Семинар давомида унда муҳокама этилган барча муҳим вазифалар ижросини самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга зарурий тавсия ва кўрсатмалар берилди.