Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бир йил аввал 100 нафар болалар тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида унинг қамров даражаси 2 баробарга ошди
2023-05-22 20:22:24 138
Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ўтган 2022 йилда ҳам таъмирталаб ҳолатда бўлиб, маскандаги 4 та гуруҳда 100 нафар бола таълим ва тарбия олаётган эди.
Ота-оналар мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими (ўша вақтдаги мактабгача таълим бўлими) ташаббуси билан масканда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан йўналтирилган 800 миллион сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида болалар боғчаси обод ва кўркам қиёфа касб этиб, ўтган йилнинг сўнгги ойи бошида фойдаланишга топширилган эди.
Яна бир аҳамиятли томони эса, бажарилган ободлик-таъмирлаш ишлари туфайли маҳалла болаларининг боғчага қатнов даражаси ошди. Таъкидланишича, айни кунларда ушбу маскандаги 6 та гуруҳ ва 2 та бошланғич таълимга мажбурий тайёрлов гуруҳида жами 200 нафар болажонлар бошланғич таълим олишмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, бу ерда яратилган шароит ва олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишди. Педагоглар билан суҳбатда муассасанинг ўқув-тарбиявий жараёнига, болаларнинг соғлом овқатланишига, уларни ҳар томонлама баркамол ва соғлом ўсиб-улғайишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз борди.