Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси
2023-05-19 11:56:16 131
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги 72-умумтаълим мактабида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда маънавият тарғиботчилари, умумтаълим мактаби мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Абу Райҳон Беруний-улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда, фалакиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди.
Беруний сўнгги авлодларга катта илмий мерос қолдирди. Унинг ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ таржималари, турли ҳажмдаги асарлари, ёзишмалари қолганлиги бизга маълум.
Иштирокчилар ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишди.
Тадбир сўнгида унда муносиб иштирок этган фаол ўқувчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.