Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди May 18, 2023

×

 2023-05-18 21:04:38    169

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. 

Бугун ҳам туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги масъуллар бир гуруҳ бемор ва имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. 

Хусусан, “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи болаликдан ногирон 6 ёшли Зикриёбек Хусанов ва “Катта Тагоб” маҳалласида истиқомат қилувчи, инсульт касаллиги оқибатида ногиронликка учраган Ашурали Қодиров йўқланиб, уларга замонавий ногиронлик аравачалари топширилди.

Йўқлов давомида туман раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида юртимизда самарали ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Беморларга шифо, хонадонларга фаровонлик тилади. 

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биргина туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ана шундай имконияти чекланган тумандошларимизга 19 та электр юритмали ва 14 та махсус ногиронлик аравачаси, 10 та эшитиш мосламаси, 20 та протез-ортопедия мосламалари топширилган. Шу каби хайр-саховат тадбирлари туманда давом этмоқда.