Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайқуободдаги сайёр қабулда ҳам аҳоли мурожаатларига ечим изланди
2023-05-18 21:00:39 140
Ўзбекистон туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Шу мақсадда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги қабули бугун “Қайқуобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тиббий хизмат, моддий ёрдам ва бошқа масалалар билан боғлиқ 24 та мурожаати мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Шу куннинг ўзида ҳал этиш мумкин бўлган 6 та мурожаатлар ижобий қаноатлантирилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар эса тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.