Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар муаммолари доимий эътиборда

×

 2023-05-16 23:37:45    143

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилган эди.

Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев тумандаги ўзига бириктирилган 90 нафарга яқин ёшлар билан учрашди.

Маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам жалб этилган учрашувда асосан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол “ўрта” тоифага киритилган ёшлар ўз ота-оналари билан иштирок этди. 

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув аввалида туман ҳокими ёшлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда, хусусан, туманда амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган истиқболли режалар хусусида тўхталди.

Ҳар бир мурожаатчи билан алоҳида-алоҳида, юзма-юз мулоқотларда эса ёшлар томонидан бандликни таъминлаш, тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, субсидия асосида зарурий меҳнат анжомлари олиш, иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли банк кредити олиш каби масалалар билан биргаликда соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш каби мурожаатлар ҳам кўтарилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир муаммолар батафсил муҳокама этилиб, уларнинг баъзиларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, бажарилиши муддат талаб этадиган айрим масалаларнинг ижобий ечими юзасидан масъулларга аниқ топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.