Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 207 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оналарга эҳтиром ёрқин келажакка эътибордир

×

 2023-05-13 18:57:41    93

PDF yuklash
Chop etish


“Оналарга эҳтиром” фестивали Ўзбекистон туманининг кўплаб гўшаларида бўлгани каби таълим муассасаларида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Фестивал доирасида мактаб ва мактабгача таълим масканларида турли кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, дунёдаги энг улуғ зот-Оналарга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ана шундай бадиий кечалардан бири тумандаги 29-мактабда ташкилланди. Тадбир давомида таълим масканида таҳсил олаётган Тинчлик ва қайнарбулоқлик жажжи ўқувчи ёшларнинг оналарига эҳтиром кўрсатилди. 

Ўқувчилар устоз-мураббийлари ёрдамида тайёрлаган бадиий чиқишларни намойиш этишди. Ўз волидалари тимсолида жамики муқаддас инсон-оналарни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва шеърларни ижро этиб, барчанинг хурсандчилигига сабабчи бўлишди.