Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Китоблар кўргазмаси давомида Ички ишлар ходимлари кутубхонага аъзо бўлиб, доимий китобхонлар сафига қўшилдилар
2023-05-12 16:30:55 146
Китоб – буюк мўъжиза, зиё чашмаси. Унга ҳамроҳ бўлган инсон фақат одамийлик сабоқларини ўрганади. Китобда инсон қалби, руҳияти ва орзу-истаклари акс этади.
Республика Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши талаблари ижросини таъминлаш ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлими ҳовлисида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазма давомида ходимларга китобхонлар томонидан севиб ўқиладиган ва туман ахборот кутубхона марказига янги олиб келинган бадиий адабиётлардан тақдим қилинди.
Қайд этилишича, шу кунги кўргазмада ходимлар уюшқоқлик билан қатнашиш билан биргаликда, кутубхонага доимий аъзо бўлиб, ўзлари, оила аъзолари ҳамда фарзандлари учун турли жанрларда чоп этилган китобларни мутолаа учун олишган.