Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаатларни ечимини топиш бош мақсадимиз
2023-05-12 11:31:38 149
Аҳоли билан очиқ мулоқат қилиш, уларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларни ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими раҳбари Шухратжон Шералиев томонидан 08.05.2023 йил куни фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиниб, ечимини топмаётган муаммоларни ҳал қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Қабулда фуқароларнинг суд хужжатлари асосидаги алимент ундириш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш, уй-жойга киритиш, коммунал тўловлари бўйича хамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Мазкур мурожаатларнинг 10 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 таси жойида қаноатлантирилди, ўрганиш муддат талаб қилган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилиб, қонуний ҳал қилишга киришилди.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларни қабул қилиш натижасида бўлим томонидан аҳоли мурожаат қилишга энг кўп мажбур бўлаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш, барча давлат ижрочилар иштирокида мулоқотлар ва сайёр қабулларни тизимли ташкиллаштириш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларни тезкорлик билан ўрганиш ва уларга ўз вақтида муносабат билдириш амалиётини кенгайтириш белгилаб олинди.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими