Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида Президент қарори ижроси авж паллага кирди: “Қум” маҳалласида ҳам 3 минг метрдан зиёд ички йўллар равонлашди
2023-05-11 15:05:28 151
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган самарали тадбирлар Ўзбекистон туманининг кўплаб ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Айни қарор асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Қум” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 3 минг 300 метр ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальт ётқизилди.
“Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан маҳалланинг “Ойдинбулоқ” ва “Истиқлол” каби кўчаларида амалга оширилган ободлик тадбирлари натижасида ҳудуд янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг узоқ йиллик муаммолари ҳал этилди.
Тумандаги қишлоқ ва маҳалларда бунёдкорлик ишлари авж паллага кирган.