Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Деҳқонобод” маҳалласи янги биносининг очилиш маросимида оналарга эҳтиром, кексаларга иззат-икром кўрсатилди
2023-05-10 19:37:22 147
Ўзбекистон туманидаги "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган бугунги тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.
Қайд этилишича, янги бино-иншоатларни ҳомийлик маблағлари ва ҳашар йўли билан бунёд этиб, замонавий жиҳозлаш ишларига 150 миллион сўм маблағ сарфланди. Унда ходимларнинг фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, бунёдкорлик ишлари доирасида масканда “Зиё маскани”-китоб дўкони ҳам ташкил этилди.
Маҳалла аҳли, мўътабар онахонлар ва ёшлар вакиллари жам бўлган маросимда сўз олган туман раҳбари ана шундай эзгу ташаббус учун маҳалла фаолларига миннатдорлик билдириб, барчани янги ўзгаришлар билан самимий қутлади.
Шу куни деҳқонободлик онахонларга эҳтиром кўрсатилиб, уларга илиқ тилаклар ҳам билдирилди.
Маҳалладаги 19-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари томонидан ижро этилган оналарни мадҳ этувчи шеър ва куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.