Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ташаббусли бюджет" самарасида “Бегобод” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти янги бинода иш бошлади

×

 2023-05-10 11:47:21    153

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. 

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти ва ижтимоий соҳа инфратузилмалари билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

“Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, бир қатор ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, бундан қарийб 40 йил аввал қурилган тиббиёт маскани биноси инфратузилмасини буткул яхшилаш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳам шу каби хайрли ишларнинг давоми бўлди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ҳудуд аҳли ҳамжиҳатликда илгари сурган ташаббус ижросига йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмга яқин маблағ эвазига тиббиёт масканининг замонавий кўринишдаги янги биноси қад ростлаб, жиҳозланди.   

Кўркам ва мўъжаз бинонинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, маҳалла аҳли, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув-“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этиб ўтилди. Янги масканда саломатлик посбонлари энг аввало, халқимиз соғлиги йўлида масъул ва камарбаста бўлишлари зарурлигини таъкидланди.  

Ташаббус самарасида, эндиликда муассасадаги тиббиёт ходимлари томонидан Бегобод, Кичик Тагоб ва Катта Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 минг 400 нафардан зиёд аҳолига ҳар томонлама қулай ва замонавий шароитда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.