Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 209 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эски Яйпаннинг ҳам 3 минг метр йўллари янгиланди

×

 2023-05-06 18:04:13    94

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ишлари жадал тус олган.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида масканлар кўркам тус олиб, аҳолига қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, айни қарори асосида “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинининг 3 минг метр ички йўллари ҳам асфальтланиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш тадбирлари туман ҳудудларид бўйлаб жадал суръатларда давом этмоқда.