Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 229 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндор эшкакчи байдаркачилари тенгдошларига ўрнак

×

 2023-05-05 17:17:08    94

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилниг 26-30 апрел кунлари Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида жойлашган эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунингдек параканоэ бўйича бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилгани, унда иштирок этган Ўзбекистон туманилик ёшлар муносиб ғалабаларни қўлга киритгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 

Бугун тумандаги спорт мактабида ана шу чемпионат ғолиб ва совриндорлари Абдуллоҳ Комилов ва Зиёдбек Йўлдашалиев билан учрашув бўлиб ўтди.  

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида спорт мактаби мураббий ва спортчилари, ўқувчи ёшлар, устоз-мураббийлар ва ота-оналар вакиллари иштирок этди.

Спортга бўлган қизиқишлари ва ёш бўлишларига қарамай шу каби ғалабага қадар босиб ўтган йўллари ҳақида ўртоқлашган эшкакчи байдаркачилар тенгдошларининг айни йўналишдаги саволларига ҳам муносиб жавоблар қайтаришди. 

Спортчиларнинг мураббийи Мухриддин Рахимов эса туманнинг Пасткиқўриқ маҳалласида асос солинган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича маҳорат мактабининг фаолияти, спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш жараёнлари ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида ёш ва фахрли спортчилар ҳамда уларнинг мураббийига спорт мактаби жамоаси номидан эсдалик совғалари топширилди.