Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётган болалар боғчаси ташаббус самарасида қайта реконструкция қилинадиган бўлди
2023-04-29 12:35:30 151
Ўзбекистон туманидаги 61-давлат мактабгача таълим ташкилоти Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.
Маҳаллада 2020 йилгача давлат боғчаси бўлмаган. Ҳудуддаги боғча ёшида болалар эса қўшни Зиё Нурсух маҳалласидаги мактабгача таълим ташкилотига қатнаган. Маҳалла аҳли ва кўп сонли ота-оналарнинг мурожаатига асосан айни ўша йили туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан маҳаллада 61-давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Шундай буён таълим муассасаси ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига оид ташкилотнинг 1968 йилда қурилган собиқ биносида мослаштирилган ҳолда фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Бугунги кунда маскандаги 4 та гуруҳда 105 нафар болалар бошланғич таълим-тарбия олиб келишмоқда.
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми жараёнларида мазкур мактабгача таълим даргоҳи инфратузилмасини яхшилаш борасидаги таклиф ҳам илгари сурилиб, ташаббус 3 мингдан зиёд овоз тўплади. Президентимиз қарори туфайли кўпчилик ҳамюртларимиз қаторида қўрғончаликларнинг ҳам эзгу истак ва мақсадлари рўёбга чиқиб, муассасани қайтадан реконструкция қилиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтириладиган бўлди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида ушбу муассасада ҳам бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларининг дастлабки лойиҳа-режаси билан яқиндан танишди.
Қайд этилишича, бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари доирасида мактабгача таълим ташкилоти учун янги ва кўркам бино барпо этилиши билан биргаликда, ёзги ошхона, озиқ-овқат омбори, санитария хонаси, ёзги айвончалар каби зарурий иншоатлар ҳам қурилиши режалаштирилган. Яна бир муҳим жиҳати, янги бино қад ростлаши билан янги гуруҳлар ҳам ташкил этилиб, болалар қамровини ошириш ҳам кўзда тутилган.