Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қарздорнинг мулки хатлангач, у қарзини тўлашга мажбур бўлди

×

 2023-04-28 10:27:31    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2022 йилги қарздор «С.Я.С.» МЧЖдан ундирувчи “Ҳалқбанк” Ўзбекистон  филиали фойдасига 364.528.000 сўм кредит қарзини ундириш юзасидан қарздорга тегишли бўлган Ўзбекистон тумани, Яйпан шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган савдо мажмуаси бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган ва огохлантирилган.

Қарздор ихтиёрий муддатда суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, давлат ижрочиси томонидан 17.02.2023 йилда қарздорга тегишли бўлган Яйпан шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган савдо мажмуаси бино-иншоотлари холислар иштирокида хатланган ва ягона электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилган эди.

26.04.2023 йил куни қарздор «Собир Яйпан Савдо» МЧЖ ундирувчи “Ҳалқбанк” Ўзбекистон филиали фойдасига жами 364.528.000 сўм кредит қарзини тўлиқ тўлади ва ижро ҳужжати тамомланди.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими