Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус самарасида Бегободда бунёд этилаётган янги тиббиёт маскани тез муддатларда фойдаланишга топширилади

×

 2023-04-27 17:57:17    131

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан ўтган 2022 йилнинг июль-сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилган эди. Бундан Ўзбекистон туманига 9 та лойиҳа учун қарийб 9 млрд 500 млн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Қўшимча маблағ ажратилган ана шу таклифлар ичида Бегобод маҳалласидаги собиқ ҚВП биноси инфратузилмасини буткул яхшилашга оид лойиҳа ҳам бўлиб, унинг ҳаётий тадбиғи тез орада тўлиқ рўёбга чиқади. Лойиҳа доирасида қурувчи пудратчи корхона бунёдкорлари томонидан намунавий лойиҳа асосида мўъжаз бинонинг барпо этилишига 1,1 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев янги тиббиёт масканининг қурилиш-пардозлаш ишларининг сўнгги босқич жараёнларини кўздан кечирди.  

Тиббиёт муассасасининг бундан салкам 40 йил аввал қурилган мавжуд биносидан шу кунгача тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ва 78-оилавий поликлиника филиали сифатида фойдаланиб келинмоқда. Муассасадаги тиббиёт ходимлари Бегобод ҳамда Кичик Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 мингдан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Туман раҳбари мутасаддиларга муассасанинг атроф ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, масканда ҳудуд аҳлининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиши учун қўшимча қулай имкониятларни яратилишини ташкиллаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.