Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Тоза ҳаво" тадбирлари давом этмоқда
2023-04-26 18:35:41 140
Республикамиз ҳудудида ҳар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади. Жорий йилнинг 10 апрелдан бошланган мазкур тадбир Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Кўзланган асосий мақсад автотранспорт воситаларидан атроф-муҳитга етказилаётган зарарли таъсирларни камайтиришга, шунингдек атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик талабларига риоя қилинишига йўналтирилган.
Ўзбекистон туманида ҳам масъул орган ва муассасалар ҳамкорлигида мазкур ойлик доирасидаги тегишли тадбирлар ташкилланмоқда. Хусусан, табиат ресурслари Ўзбекистон туман инспекцияси ходимлари томонидан Яйпан шаҳридаги Автошоҳбекат ҳудудида тарғибот кўргазмалари тарқатилиб, автотранспорт воситаларидан ҳосил бўлаётган чиқинди газлар миқдорлари белгиланган меъёрда бўлишлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.