Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 42 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

×

 2023-04-25 18:12:56    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалалари “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали тизимли ҳал этиб борилмоқда.

Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбир туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ва ёшларнинг ота-оналари иштирокида “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилди.

Учрашувда туман раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 42 нафари учун доимий даромад манбаи сифатида зарур воситалар берилди. 

Шу куни 25 нафар хотин-қиз замонавий тикув машиналари ва электропеч, 17 нафар йигитлар эса автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, мотокультиватор ҳамда қурилиш-таъмирлаш жиҳозларига эга бўлди. Эътиборли жиҳати, бу ускуналар ёшларга субсидия асосида бепул топширилди.

Ушбу имкониятлар ёшлар бандлигини таъминлаш билан бирга, йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишида муҳим аҳамият касб этади.