Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Зиё Нурсух маҳалласининг ҳам 3 минг 200 метр ички йўллари текис-равон бўлди
2023-04-20 23:19:31 140
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон туманида мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув ва электр энергияси, ижтимоий соҳа ва турар-жой инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан айни қарор ижроси доирасида “Зиё Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг 3 минг 200 метр узунликдаги ички йўллари ҳам созланиб, асфальтланди. Маҳаллада юз бераётган бундай ўзгаришлардан ёшу қари бирдай хурсанд.