Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пасткиқўриқнинг 3 минг 200 метрли янгиланган равон йўллари маҳалла кўркига кўрк қўшди
2023-04-20 08:59:22 143
Равон йўллар-юрт кўрки, маҳалла фаровонлигидан далолат. Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни созлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирлари айни қизғин жараёнларда.
Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги вазифалар ижроси қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшмоқда.
Хусусан, айни қарор асосида туманнинг “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3 минг 200 метр ички йўллар ҳам созланиб, асфальт ётқизилди ва ҳудуд аҳлининг кўп йиллик муаммосига ечим, қувончига эса сабаб бўлди.