Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янгиҳаётдаги 300 дан зиёд хонадонга илк бор обиҳаёт кириб боради
2023-04-19 12:58:20 144
Ўзбекистон тумани Янгиҳаёт қишлоғида мавжуд 340 дан зиёд хонадон шу вақтга қадар тоза ичимлик суви билан таъминланмаган эди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори маҳаллада яшовчи кўп миллатли аҳоли вакиллари учун чексиз қувонч бахшида этди.
Боиси, ушбу маҳаллага ҳам илк бор ичимлик суви келтирилмоқда. Қарор ижроси доирасида қишлоқда ичимлик суви қудуғи қазилди, айни кунларда 3 минг 500 метр тармоқ тортилмоқда. Лойиҳа давомидаги сув иншоотини барпо этиш ва уни тўлиқ ишга тушуриш натижасида, таъкидланганидек 300 дан зиёд хонадон эгаларининг кўп йиллик муаммолари ариб, қишлоққа обиҳаёт кириб боради.
Шунингдек, айни маҳалла ўрамидаги яна бир қишлоқ, Жаманжарда ҳам худди шундай эзгу ташаббус амалга оширилмоқда. Мазкур қишлоқ аҳли учун ҳам алоҳида янги ичимлик суви қудуғи қазилган. Тез муддатларда бу манзилда ҳам тармоқ тортиш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.