Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 232 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Энди Ўзбекистонда алимент тўламаган шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилинади

×

 2023-04-18 17:04:55    94

PDF yuklash
Chop etish


Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонунни имзолади.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда республика бўйича вояга етмаган фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаган 5,3 мингдан ортиқ фуқаро маъмурий қамоқ жазосига тортилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8,7 мингдан ортган.

Қонунда алимент тўламаганлик учун белгиланган жарима ёки қамоқ жазоси алимент олувчи болага ҳеч қандай наф келтирмайди. Аксинча, шахснинг маблағи жарима учун ундирилишига ёки у қамоққа олиниб, 15 сутка мобайнида даромад топиш ва алимент тўлаш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади.

Бунинг олдини олиш учун қонунга янги маъмурий жазо тури, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш жазоси киритилмоқда. Бунда алимент тўламаган шахснинг жамоат ишларини бажариб олган ҳақининг тенг ярми алимент олувчига берилади.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими