Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 212 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шахмат ихлосмандлари “Туман ҳокими кубоги” очиқ турнирида дона сурдилар

×

 2023-04-17 23:35:34    84

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Файз” тантаналар мажмуасида шахмат бўйича турли ёшдаги шахмат ихлосмандлари ўртасида “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигидаги ташкилланган мусобақа давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 январь кунги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори ижросини таъминлаш, инсон тафаккурини теранлаштиришга кўмаклашиш, туманда мазкур спорт билан шуғулланувчи ҳаваскор ва профессионалларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди. 

Беллашувларда 100 нафарга яқин ақл гимнастикачилари мусобақа низоми бўйича шахматнинг белгиланган йўналишларида дона сурдилар. 

Мусобақа якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов якуний натижаларга кўра турли ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган белгиланган миқдордаги пул мукофотларини топширди.