Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллаларда ифторлик тадбирлари давом этмоқда
2023-04-15 00:50:31 159
Инсонларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Ўзбекистон туманида ҳам муборак ой муносабати билан ифторлик тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, сўнгги кунларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан туманнинг “Сулаймон”, “Наймансой”, “Қайнар”, “Нурли келажак”, “Давлатботир”, “Қораёзбобо”, “Яйпан гузар”, “Туюл” ва “Шўрқишлоқ” каби маҳаллаларда истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Хайрия тадбирларида диний уламолар, кенг жамоатчилик вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар қатнашди.
Тўпланганлар давлатимиз раҳбари томонидан мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимиз софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида фикр алмашди. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм бўлишини тилаб дуолар қилинди.