Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида Ўзбекистон туманидаги 16 та таълим муассасаларининг инфратузилмаси яхшиланади. Бунинг учун давлат бюджетидан 19 млрд 200 миллион сўмга яқин маблағ йўналтирилади

×

 2023-04-14 23:38:22    140

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 10 апрел кунги ПҚ-117-сонли қарори асосида "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилиши белгиланди. 

Ана шу лойиҳаларнинг 16 таси Ўзбекистон туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ. Яъни тумандаги шу миқдордаги таълим масканларида инфратузилмага оид муаммоларни бартараф этиш борасида илгари сурилган таклифлар ҳам эндиликда ўз ижобий ечимини топади. Бунинг учун давлат бюджетидан 19 млрд 190 миллион сўм маблағ йўналтирилади.

Қўшимча маблағ ажратиладиган ана шу таклифлар ичида Худоёрхон қишлоғида жойлашган 14-умумтаълим мактаби биноси инфратузилмасини яхшилашга оид лойиҳа ҳам бўлиб, президентимиз қароридан кўпчилик ҳамюртларимиз қатори ёшу-қари худоёрхонликлар ҳам бирдек мамнун бўлишди. 

Мактаб биносини мукаммал таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 4 минг 100 дан зиёд овоз тўплади. Ташаббусни амалга ошириш учун 1,2 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу билим масканида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси билан яқиндан танишди.

Таъкидланишича, 1937 йилда қурилган таълим даргоҳи охирги марта 2008 йилда мукаммал таъмирланган. Бугун ушбу масканда 335 нафар ўқувчи ёшлар 2 навбатда таҳсил олишмоқда. 

Туман раҳбари мактаб жамоаси, маҳалла аҳли вакиллари билан суҳбатда ана шу ташаббус натижадорлигига эришишда муносиб ҳисса қўшган барча фаолларни эътироф этиб ўтиш билан биргаликда, лойиҳанинг аҳамияти ва самараси ҳақида тўхталди. 

Бажариладиган ишлар, ажратиладиган маблағни мактаб учун энг мақбул ва манфаатли лойиҳалар учун сарфланиши лозимлиги ҳақида сўз бориб, мутасаддилларга режаларни аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.